Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

19:18 04 Февраль 2021 Маданият
635 0

Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали хабар берди.

Мазкур Фонд:

Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;

Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;

Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.

Қарор билан шунингдек, Фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Фонд тузилмаси маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?