Алимент тўлашдан қочиб юрган ота иккинчи марта 15 суткага қамалди

11:14 01 Декабрь 2020 Жамият
185 0

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 09.07.2018 йилги ижро ҳужжатига асосан, Ғ.Ё. дан фуқаро М.Ҳ фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ҳамда шу суднинг ногирон фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар унга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Хатирчи туман бўлими иш юритувига ижро учун келиб тушган эди.

Қарздор эса алимент бўйича 2.278.500 сўмлик карзларини тўлашдан қасддан бош тортиб, яшаш манзилини ўзгартириб, қочиб юрган.

Хатирчи туман маъмурий судининг 16.11.2020 йилдаги қарори билан қарздор Ғ.Ё. га нисбатан МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввал ҳам қарздор Ғ.Ё.га нисбатан туман маъмурий судининг 26.09.2019 йилдаги қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоиз, мана шундай қочоқ оталарнинг масъулиятсизлиги жамиятда носоғлом муҳит, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар пайдо бўлишига ва қанчадан-қанча давлат идораларининг мазкур муаммоларни бартараф этиш билан машғул бўлишига олиб келмоқда.

Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?