Албатта, Паралимпиядада эришилган ҳар бир ютуқ, ҳар бир натижа беқиёс аҳамиятга эга — Шавкат Мирзиёев
Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказмоқда.
Ўзбекистон жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза – жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Осиё қитъасида 3-ўринни, туркий ва ислом мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича 1-ўринни эгаллагани таъкидланди.
Паралимпия ўйинларида бундай рекорд натижа илгари ҳеч қачон бўлмагани қайд этилди.
«Бу – сизларнинг тинимсиз меҳнатингиз, букилмас иродангиз, истеъдод ва маҳоратингиз самарасидир. Бу – юртимизда инсон қадрини амалда таъминлашга қаратилган тизимли ишларимиз натижасидир.
Ўз Ватанини жону дили билан севадиган, метин иродали, юрагида ўти бор инсонларгина шундай улуғ ишларга қодир бўлади.
Халқимиз сизлар билан чексиз фахрланади. Катта раҳмат сизларга!», — деди давлатимиз раҳбари.
Токио Паралимпия ўйинларидан сўнг кейинги сафар албатта кучли «ўн бешталикка» кирамиз, деб эзгу ният қилинган эди.
Ўтган йиллар давомида шу мақсад йўлида тинимсиз меҳнат қилинди. Спортчиларимиз учун барча зарур шароитлар яратилиб, юксак марралар учун пухта замин тайёрланди.
Натижада Ўзбекистон бу йилги Паралимпия ўйинларида биринчи марта энг кўп таркиб билан, яъни 9 та спорт тури бўйича 65 нафар спортчи билан иштирок этди.
Айниқса, пара велоспорт бўйича вакилларимиз ушбу мусобақаларда илк бор қатнашганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Президент:
«Албатта, Паралимпиядада эришилган ҳар бир ютуқ, ҳар бир натижа беқиёс аҳамиятга эга.
Чунки тўрт йилда бир марта ўтадиган бундай йирик халқаро мусобақа орқали дунё ҳамжамияти ҳар бир қатнашчи мамлакатда инсоннинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қандай эътибор қаратилаётганига баҳо беради.
Шу боис, сизлар тарихий ютуқларингиз билан Ўзбекистон шаънини, юртимиз нуфузини юксак босқичга олиб чиқдингиз, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Қурилиш материаллари уюшмаси қошида синов лабораторияси ташкил қилинади
- Ўзбекистондаги МЧЖлар сони 470 мингтага яқинлашди
- Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Доллар курси кўтарилишда давом этомоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг