Албания Эрон билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди

19:19 07 Сентябр 2022 Дунё
806 0

Иллюстратив фото

Албания Эрон билан дипломатик алоқаларини узди ва ушбу мамлакат элчихонаси ходимларига мамлакат пойтахти Тиранани тарк этишлари учун 24 соат муҳлат берди.

Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканали хабар бермоқда. Албания бош вазири Эди Раманинг сўзларига кўра, бу қарор узоқ давом этган тергов натижасида қабул қилинган бўлиб, унинг давомида Албания давлат хизматлари ва муассасаларига бир қатор киберҳужумлар ортида Теҳрон тургани маълум бўлган.

«Бундай радикал ҳаракатлар давлат хизматларини фалаж қилиш, давлат рақамли тизимларини бузиш ва интранет (интернетдан фарқли ўлароқ, у одатда жисмоний шахс, ташкилот ёки йирик давлат идорасига тегишли бўлган ички хусусий тармоқ) тизимида сақланадиган ички электрон маълумотларни ўғирлаш билан таҳдид қилинган киберҳужумнинг жиддийлигига тўлиқ мос келади. Бу тартибсизликни келтириб чиқариши ва мамлакат хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин», дейди Эди Рама.

Мазкур икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2014 йилда, Албания Эроннинг «Мужоҳиддин-е халқ» мухолифат гуруҳининг 3000 нафарга яқин вакилини қабул қилганида ёмонлашган эди. Аввалроқ, Албания Теҳронда ушбу гуруҳга қарши режалаштирилган бир неча ҳужумлар муваффақиятсизликка учрагани ҳақида маълум қилган эди.

Ҳозирча ушбу хабарга Эроннинг Тиранадаги элчихонасидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер