Ал-Қувайт ва Самарқанд ўртасида мунтазам авиапарвозларга старт берилди

Фото: Халқ сўзи
Бугун Самарқанд халқаро аэропортида “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг биринчи рейси кутиб олинди.
Қувайтнинг “Jazeera Airways” авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Ал-Қувайт - Самарқанд - Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилмоқда.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта - чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
“Jazeera Airways” Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси, ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- 2023 йил июль-август ойлари давомида Давлат бюджети харажатлари даромадларга нисбатан 12,2 трлн. сўмга кўп бўлган
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг