Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

14:37 29 Ноябрь 2023 Жамият
58 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳридаги “B.T.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони ишчиси М.А. харидорга “MILANO” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан жами 31 хил турдаги 6 797 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими  томонидан Солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Ю. (муқаддам судланган) хорижда ишлаб чиқарилган 1 980 қути “Esse Change”, “Oris Change”,“Parlament Slim Super” ва “Parlament Aqua Blue” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро М.А.га 1 000 АҚШ доллари ва 27,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “E.-N.” МЧЖ раҳбари Э.Н. савдо дўконида харидорга 10 дона “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 250 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 26 хил турдаги 1 207 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?