Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

14:27 18 Декабрь 2023 Жамият
177 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва божхона ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Самарқанд-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Д.З. жами 2 150 қути хорижда ишлаб чиқарилган “ESSE CHANGE” ва “MILANO” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қарши шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?