Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

10:40 13 Ноябрь 2023 Жамият
72 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХ, Божхона ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ғиждувон туманидаги “Сармижон” йўл-патрул хизмати масканида фуқаро М.Т.нинг бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, умумий баҳоси 225 млн сўмлик 15 000 қути “Milano” ҳамда 1 000 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан Солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконида 22 хил турдаги жами 3 111 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?