Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

17:12 31 Май 2023 Жамият
249 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ж.У. 3 130 қути ҳар хил турдаги акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Ж.Р.га 40,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг автотранспорт воситасидан яна 650  қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?