Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

18:04 09 Март 2024 Жамият
303 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими ва Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Ж.А. ва Э.И. “Gentra” русумли автотранспорт воситаларида ҳеч қандай ҳужжатсиз 5 турдаги умумий баҳоси 115,7 млн сўмлик жами 10 810 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳарида сотиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Қамаши тумани ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Р. таниши Э.Ш.нинг бошқарувидаги “Tracker“ русумли автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 5 турдаги жами 2 847 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Чироқчи туманида сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?