Акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

14:48 25 Январь 2023 Жамият
441 0

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган вазифалардан бири ҳисобланади.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, ҳорижда ишлаб чиқарилган ҳамда рақамли маркировка кодлари бўлмаган қиймати қайриб 144 млн сўмлик 4 798 қути “VELO” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудига 10 қути миқдоридаги тамаки маҳсулотларини божсиз олиб киришлари белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?