Аккредитация масалалари кўриб чиқилди

20:37 25 Апрель 2023 Сиёсат
454 0

Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференция шаклидаги навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг референдумида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСКнинг қарори билан ЕХҲТ ДИИҲБ, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси ҳамда Буюк Британия, Франция, Чехия каби хорижий мамлакатлардан жами 45 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.

Бугунги кунга келиб, халқаро ташкилотлардан ҳамда хорижий мамлакатлардан аккредитациядан ўтказилган кузатувчиларнинг умумий сони 383 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, МСКга келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 55 нафар, хорижий оммавий ахборот воситаларининг 131 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Шу бугунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 964 нафарни ташкил этаётир.

Мажлисда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?