Ахборот ва киберхавфсизлик бўйича рейтинг эълон қилинди

05:47 06 Август 2022 Жамият
608 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ–4751-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ «Киберхавфсизлик маркази» ДУК давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати юзасидан ҳар чорак якуни бўйича рейтинг баҳолаш ўтказиб келмоқда.

Ушбу рейтинг натижалари Киберхавфсизлик марказига давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ахборот ва киберхавфсизликни мониторинг қилиш тизими доирасида тақдим этилаётган маълумотлар асосида шакллантирилади.

Куни кеча 2022 йил II чорак якуни бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

Ушбу рейтингга кўра, Адлия вазирлиги 97.3 балл билан давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари орасида 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, кучли учликдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат статистика қўмитаси ўрин олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер