Акбар Ташкулов адлия вазири лавозимига тасдиқланди

Президентнинг тегишли Фармони билан Ташкулов Акбар Джурабаевич адлия вазири лавозимига тасдиқланди.
Акбар Ташкулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони соҳиби.
У ўз меҳнат фаолиятини 1994–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
А. Ташкулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, 2005–2013 йилларда Сурхондарё вилоят, 2013–2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармалари бошлиғи, 2017–2021 йиллар давомида
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2021 йил декабрдан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг