Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-каналида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, академик лицейларга кириш тест синовлари 2025 йилнинг 24 июль куни республикамизнинг барча ҳудудида, 25 июль куни Тошкент шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.
Тест синовларини ўтказилиш вақти:
- биринчи смена соат 9:00 да;
- иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Маълумот учун, абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг