Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Ушбу мусобақа Туризм ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йил учун республика календар режасига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан 2004-2005 ҳамда 2006 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмир спортчилар ОЗК, БЎСМ, ИБЎСМлар аро мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб боришмоқда.
10 октябрь куни ҳам давом эттириладиган академик эшкак эшиш бўйича мусобақаларда жами 400 нафардан ортиқ спортчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказадилар.
Чемпионат якунида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси учун муносиб номзодлар саралаб олинади ва улар терма жамоа таркибида келгуси йил бўладиган нуфузли халқаро спорт мусобақаларга тайёргарликни давом эттиришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг