Айтилган суммадан ортиқроқ бўлиши ҳам мумкин – Янги Ўзбекистон университети учун контракт суммаси тасдиқланмаганини маълум қилинди

18:19 24 Июль 2021 Жамият
562 0

Яқинда Янги Ўзбекистон университетининг сайтида олийгоҳда контрактда ўқишнинг нархлари эълон қилинган эди. Унга кўра, маҳаллий талабалар учун бир семестрга 24 млн 850 минг сўм (бир йил учун 49 млн 700 минг сўм); хорижий талабалар учун эса бир семестрга 5 минг доллар (бир йил учун 10 минг доллар) этиб белгилангани маълум қилинган.

Бу нархлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова кеча, 23 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Халқ сўзи» мухбири Инобат АҲАТОВАнинг саволига жавоб берар экан, бу нархлар ҳали тасдиқланмаганини маълум қилди.

«Тасдиқланмаган! Ҳисоб-китоб бўйича балки жуда қиммат ҳамдир. Чунки бу университетига топ даражадаги университетларнинг дастури келяпти. Ҳурматли Президент иқтидорли ёшларимиз учун энг зўр мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф қилган. Янги Ўзбекистон университетида контракт миқдори айтилган суммадан ҳам ортиқроқ бўлиши мумкин, балки пастроқ бўлар, аниқ эмас», деди Ҳилола Умарова.

Эслатиб ўтамиз, янги университетда қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади. Ўқув режа ва дастурлари Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ишлаб чиқилади.

Сентябрда иш бошлайдиган ОТМда 5 та — муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?