Айрим тоифаги абитуриентлар тест синови учун тўлов қилмайди

16:51 29 Июнь 2022 Жамият
742 0

Иллюстратив фото

Айрим тоифаги абитуриентлар тест синови учун тўлов қилмайди

Абитуриентда имтиёз мавжуд бўлса, бу имтиёз тегишли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида автоматик тўлдирилади. Бу ҳақида АОКА да бўлиб ўтган брифингда ДТМ ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.

— Жорий йилда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан аёлларга 2 турдаги тавсияномалар берилмоқда. Лекин тавсияномаларни бериш жараёни ҳали якунланмаганлиги сабабли  қўмита томонидан тавсияномага эга хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилмаган, — деди Орзиқул Бобоев.

Мазкур маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилганидан сўнг, «Менинг имтиёзларим» бўлимида сизга тегишли тавсиянома маълумотлари акс этади.

Умумий ҳолда шуни айтиш керакки, агар «Имтиёзлар» бўлимида абитуриентнинг имтиёзи чиқмаса, абитуриент имтиёзни тақдим этган вазирлик ёки идорага мурожаат қилиши лозим.

Шунингдек, жорий ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдоридаги тўлов қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмайди:

- тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;

- ногиронлиги бўлган шахслар;

- тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар («Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари);

- «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;

- «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар;

- Имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?