Айрим манбаларда баъзида асосланмаган, шахсиятга тегадиган материаллар учраб турибди — Хўжаев

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида наманганлик журналист ва блогерлар, ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқотда ОАВнинг бугунги кунда жамиятимиздаги ўрни, ахборот хизматлари, журналист ва блогерлар фаолияти борасида фикр алмашилди. Босма нашрлар дуч келаётган муаммолар, обуна мавсумининг кечиши муҳокама қилинди.
«ОАВда ёритилаётган танқидий чиқишларга ўз вақтида муносабат билдиришга ўрганишимиз керак. Муносабатлар ҳам юзаки, номига бўлмаслиги муҳим. Бу танганинг бир томони. Иккинчи томондан, айрим манбаларда баъзида асосланмаган, охиригача ўрганилмаган, шахсиятга тегадиган материаллар учраб турибди. Назаримда, нафақат тезкорлик, балки холислик тамойилларига ҳам риоя этиш, факт-далиллар асосли эканлигига ҳам эътибор қаратишимиз зарур», дейди Асаджон Хўжаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг