Айрим йўналишларда метро поездлар ҳаракат тезлиги вақтинча туширилди

17:15 20 Июль 2022 Жамият
655 0

Фото: Архив сурат

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, айни вақтда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб «Ер усти ҳалқа йўли» ва «Сергели» йўлининг темирйўллари ва уларнинг пўлат қисмларининг ҳарорати жуда юқори бўлиб, +65 даражага етди.

Поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қоидаларга кўра, ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 км/соатгача туширилди.

Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ер ости йўли қисмида («Олмазор» — «Буюк ипак йўли») поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер