Айрим ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати чегара қўшинларига берилмоқда

13:54 03 Февраль 2022 Сиёсат
629 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Сенаторлар кун тартибидаги яна бир масала – «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни муҳокама қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К. Бурхонов қайд этганидек, Қонун амалиётда учраётган муаммоли ҳолатларни келтириб чиқараётган қонунчиликдаги номувофиқликларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22721 ва 22723-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, чегара қўшинларига ушбу моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни, ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилганида мазкур транспорт воситаларини ушлаб туриш ваколати берилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 224 ва 2241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни (чегара зонасига, шунингдек, фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш, уларда яшаш қоидаларини бузиш ҳамда давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш) кўриб чиқиш ваколати чегара қўшинларига берилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар ортиқча вақт сарфлашининг олдини олинишига хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер