Air Arabia Шаржадан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўяди

Air Arabia компанияси БААдаги учинчи йирик шаҳар Шаржадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишга қарор қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лоукостер рейсларни чоршанба ва шанба кунлари Airbus A320 лайнерларида амалга оширади. Биринчи парвоз 4 ноябрь кунига режалаштирилган.
Парвоз қарийб 4 соат давом этади. Компания сайтидан чипталарни харид қилиш мумкин. Уларнинг нархи 200 доллардан 246 долларгача.
Маълумот учун, Air Arabia маъмурий-қароргоҳи Шаржада жойлашган араб авиакомпанияси бўлиб, Александрия, Марокко, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва МДҲ давлатларига йўловчи ташиш билан шуғулланади. У Яқин Шарқдаги энг арзон авиаташувчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Air Arabia Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун лицензия олгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг