Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак — Президент

Пойтахтимизда Президентимиз раислигида жорий йилда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ЎзАнинг ёзишича, мамлакатимизда ўтган тўрт йилда давлат дастурлари асосида 140 минг ёки йилига ўртача 35 мингдан уй-жойлар барпо этилган. Бу олдинлари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 4-5 баравар кўп, дегани.
Йиғилишда бу етарли эмас эканлиги таъкидланди
«Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак.
Буни тегишли мутахассислар ҳисоблаб чиққан. Энди асосий эътиборни лойиҳа ва қурилиш сифатини ошириш, соҳани маблағ билан таъминлаш ва ҳалол-пок ишлатиш, малакали мутахассислар тайёрлаш каби кўплаб муаммоларни бартараф этиш лозим", деди Президент.
Давлатимиз раҳбари шу сабабли, аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид янги Фармон тайёрланганини таъкидлади.Ушбу Фармонда, энг муҳими аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш ва бу борада уларнинг танлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўғри қўлга олинди
- Эмлаш рўзани бузадими? Фатво ҳайъати жавоб берди
- «Темир дафтар»дан чиқаришнинг антиқа усули
- Шифокорларнинг бепарволиги туфайли танасида 50 см катетр сим қолиб кетган 63 ёшли бемор вафот этди
- Интернет орқали беҳаё қилиқлар қилиб, қизларнинг шаънини булғаган навоийлик йигитлар қўлга олинди
- Зоир Мирзаев ва Қобил Турсуновга «ҳайфсан» берилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг