Аҳолини рўйхатга олиш — муҳим тадбир

18:42 03 Сентябр 2021 Жамият
147 0

Рўйхатга олиш муҳим тадбири республикамиз аҳолисининг нуфузини аниқлайди. Уларнинг ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари кабилар бўйича батафсил маълумот тўпланади. Бу аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичларнигина эмас, юртдошларимиз миграцияси тўғрисида аниқ маълумотларни ҳам шакллантиришга хизмат қилади. Шу тариқа, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти кенгаяди.

Аҳоли пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда бу маълумотлар ниҳоятда қўл келади. Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритиш, халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар манбаи яратилади.

Шу мақсадда Сирдарё вилояти статистика бошқармаси Боёвут туман бўлими томонидан Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишлари бўйича жойларга чиқиб аҳолига тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилиши кенг миқёсда олиб борилмоқда.

Бу ерда аҳолини рўйхатга олиш учун маълумотлари «ижтимоий ҳимоя», «инвестиция», «уй-жой», «соғлиқни сақлаш» «маданият» «туризим» «таълим» «юл қурилиш ва инфратузилма» каби манзилли дастурларни тайёрланишига ва амалга оширишда хизмат қилади. Келгусида аҳолини рўйхатга олиш натижаларига асосланиб ушбу дастурларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш иқтисодий прогнозлаш ва демографик сиёсатни шакллантиришга муҳим аҳамият касб этади.

2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ушбу кенг миқёсида бўлиб ўтадиган Аҳолини рўйхатга олиш ишлари тадбирида юртдошларимизни фаол ёндашишга чорлаб қоламиз. Аҳолини рўйхатга олиш мустакил Ўзбекистонда тарихий воқеа ҳисобланади..

Маҳмуд ИШОНҚУЛОВ,
Сирдарё вилояти статистика бошқармаси
Боёвут тумани бўлими бошлиги.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?