Аҳолини ўйлантирган масалалар назоратга олинди

10:37 30 Ноябрь 2021 Жамият
207 0

Депутатларнинг ўз сайлов округларида аҳоли билан учрашувлари одамларни қандай муаммолар ўйлантираётгани ва уларни ҳал этиш бўйича нималар қилиш зарурлигини аниқлашда муҳим ўрин тутади.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 26 ноябрь — 1 декабрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Ўроль Ўрозбоев Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги «Қангли», «Нурафшон», «Ёйилма», «Токчилик», «Раваллик» ҳамда «Яккақайрағоч» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказди.

Депутат дастлаб аҳолига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидаги энг муҳим тамойиллар — «Инсон қадри учун», «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари», «Инсон — жамият — давлат», «Хом ашёдан — тайёр маҳсулотгача», «Биз-дунёга, дунё-бизга очиқ бўлиши керак», «Жаҳолатга қарши — маърифат» ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳақида кенгроқ тушунтиришлар берди.

Шунингдек, қонун ижодкорлиги – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги фаолияти эканлиги, 2021 йил 9 ойи давомида 117 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилганлиги, шундан 51 таси алоҳида қонун сифатида, 33 таси эса 10 та қонунга бирлаштирилиб, жамланма қонунлар тариқасида, 4 таси халқаро шартномалар ва битимларни ратификация қилишни назарда тутувчи қонун сифатида қабул қилинганлиги, ҳудудлар номи ва чегаралари билан боғлиқ масалалар юзасидан 3 та қарор қабул қилинганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мулоқотларда халқ вакили аҳоли билан дилдан суҳбатлашиб, уларни ўйлантираётган масалалар, ўз ечимини кутаётган муаммолар билан қизиқди. Ушбу жараёнда айрим масалалар жойида ҳал этилди, айримлари назоратга олинди. Учрашувда 35 та туман, 25 та вилоят, 15 та республика миқёсида ҳал этилиши бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Депутатнинг ҳудуддаги учрашувлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?