Аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш — асосий мақсад

13:02 09 Май 2021 Жамият
685 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - «Халқ сўзи»

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож одамларга ёрдам бериш, улар учун муносиб турмуш ва меҳнат шароитларини яратиб беришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиляпти. Бу масалага ҳудудларнинг социал-иқтисодий ва географик параметрларидан келиб чиқиб манзилли ёндашилаётгани ўз самараларини бермоқда. Бунда ҳар бир давлат органи ўзаро ҳамжиҳатликда ишлаётгани катта аҳамият касб кетяпти. Келинг, мазкур амалий саъй-ҳаракатлар натижасига Хоразм вилоятининг Шовот тумани прокуратурасига бириктирилган сектор мисолида назар ташлаймиз.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларга қандай ёрдам берилмоқда?

Туман прокурори Дилшод Абдуллаевнигнинг айтишича, унга бириктирилган туманнинг 2-секторида 12 та маҳалла, яъни «Моноқ», «Тўқманғит», «Огоҳий», «Арбоб», «Оқ-Олтин», «Асавей», «Бунёдкор», «Замондош», «Қумёп», «Қирғоқбўйи», «Янги йўл» ва «Бешмарган» маҳаллаларида жами 6.734 та хонадонларда 35.610 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор ҳудудидаги 429 та моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар «Темир дафтар»га киритилиб, уларда яшовчи жами 1943 нафар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланди.

Хусусан, мазкур хонадонларга 10 та тадбиркорлик субъектлари ҳомий сифатида бириктирилиб, 1031 та ҳолатда 1,4 млрд. сўмлик кўмак берилди.

Жумладан, 292 та ҳолатда 99,3 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 та ҳолатда 28,1 млн. сўмлик пул маблағлари, 
63 та ҳолатда 248,8 млн. сўмлик чорва моллари (13 та қорамол, 22 та қўй, 21 та парранда ва бошқалар), 13 та ҳолатда 62,3 млн. сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилалардаги 426 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш бўйича «Йўл харита»лари тайёрланди. Шу асосда жами 76 нафар ишсиз фуқаронинг (шундан 
38 нафари ёшлар, 42 нафари аёллар) доимий бандлиги таъминланган бўлса, 
350 нафар шовотликнинг ўзини-ўзи банд қилиши таъминланди. Бунда давлат раҳбарининг 2020 йил 8 июндаги қарори дастуриламалга айланди.

Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 401 та камбағал оиланинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли камбағалликдан чиқарилишига эришилди.

Мисол учун, тумандаги «Янги юл» маҳалласида яшовчи фуқаро Жасур Қўчқаровга ҳомийлар томонидан 3 хонали уй-жой қуриб берилган ҳамда 1 бош қорамол ёрдам тариқасида берилган, субсидия ҳисобидан иссиқхона қуриб берилиши таъминланиб, моддий даромади яхшиланишига кўмаклашилган.

Шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ойша Нурметовага ҳомийлар томонидан 1 бош қўй ёрдам тариқасида берилган.

Ёшлар келажагига дахлдор масала — доимий эътиборда

2-сектор ҳудудида 18 — 30 ёш оралиғидаги ёшларнинг сони 9 мингдан ошади, — дейди Д.Абдуллаев. — Уларнинг 4731 нафари хотин-қизлар ҳисобланса, «Ёшлар дафтари»га 969 нафар ёш киритилган. Уларнинг барчаси янги жорий қилинган “daftar.mehnat.uz” сайтига тўлиқ киритилиб, уларга кўрсатилган ёрдамларни ва бошқа маълумотларни сайтга жойлаш ва янгилаб бориш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, чет элга ишлаш ёки ўқиш учун чиқиб кетган ёшлар 184 нафарни ташкил этади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 май ҳолатига «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлардан 841 нафарининг (87 %) муаммолари ҳал этилди. Хусусан, ишсиз ёшларнинг 209 нафарига 41,8 гектар ер майдони, 121 нафарига жами 1,2 млрд. сўм кредит ажратиб берилган бўлса, 28 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 151 нафарининг бандлиги, 215 нафарининг «1+1» лойиҳаси асосида тадбиркорларга, 8 нафарининг «Устоз – шогирд» анъанаси асосида ҳунармандларга бириктирилиши ва 109 нафарининг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 351 нафар ёш «Ёшлар дафтари»дан чиқарилишига эришилди.

Мисол учун, туман прокурори ташаббуси билан тумандаги «Тўқманғит» маҳалласида «Али Озодбоев» кооперацияси ташкил қилиниб, унда маҳаллада яшовчи 50 нафар ёшга ҳар бирига 
0,20 сотихдан полиз экинларини экиш учун ер майдонлари ажратилиб, ҳозирда ушбу ер майдонларига картошка ва пиёз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экилиши таъминланган.

Шунингдек, прокурор ташаббуси билан «Асавей» маҳалласида яшовчи фуқаро Шихназар Атажановга 30 млн. сўм имтиёзли банк кредити ажратилиши таъминланиб, натижада автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этилиши таъминланди.

Шу каби, тумандаги «Янги йўл» маҳалласида яшовчи фуқаро Асалжон Худайбергановага 15 млн. сўмлик имтиёзли банк кредити ажратилиб, яшаш хонадонида замонавий иссиқхона ташкил этилиб, оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.

Аёлларни қўллаб-қувватлаш — пировард мақсад

Хўш, Шовотда аёлларга қандай эътибор қаратиляпти. Туман прокурори бунга ўзи масъул сектор фаолияти бўйича жавоб берди.

Унинг айтишича, 2-сектор ҳудудида умумий аёллар сони 18161 нафарни ташкил этиб, шундан 30 ёшдан юқори бўлганлари 1155 нафар ҳисобланади.

Хусусан, 893 нафарини ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, 72 нафарини боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, 43 нафарини ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, 9 нафари уй-жойини таъмирлашга муҳтож бўлган 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, 4 нафари нотурар жойда истиқомат қиладиган, номида турар жой мавжуд бўлмаган аёллар, 3 нафарини қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, 33 нафарини тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар, 68 нафарини ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар, 30 нафарини психологик маслаҳатга муҳтож аёллар ташкил қилади.

— «Аёллар дафтари»дан жой олганларнинг барчаси, яъни 1155 нафари янги жорий қилинган “daftar.mehnat.uz” сайтига тўлиқ киритилиб, уларга кўрсатилган ёрдамларни ва бошқа маълумотлар мониторинг қилиб бориляпти, — дейди у. — Шу маънода айтадиган бўлсак, 7 май ҳолатига «Аёллар дафтари»га киритилганлардан 1137 нафарига кўмак кўрсатишга эришилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз аёллардан 578 нафарининг бандлиги таъминланган, 68 нафари касб-ҳунарга ўқитилган, 186 нафар аёлларнинг тадбиркорлик қилиши учун кўмаклашилган, томорқасидан даромад олишни хоҳловчи 45 нафар аёл, боқувчисини йўқотган 72 нафар аёлга, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган 43 нафар аёлга, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган 8 нафар аёлга, нотурар жойларда яшовчи 3 нафар аёлга, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 3 нафар ёлғиз аёлга, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд 33 нафар аёлга, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож 68 нафар аёлга, психологик маслаҳатга муҳтож 30 нафар аёлга ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 2021 йил «Наврўз байрами» муносабати билан 156 нафар аёлга бир марталик жами 15.600.000 сўмлик ҳамда апрель ойида 
45 нафар аёлга 24.500.000 сўмлик, жами 201 нафар аёлга 40.100.000 сўмлик нақд пул кўринишида моддий ёрдам берилган.

Юқорида кўрсатилган ёрдамлар асосида жами 630 нафар хотин-қизнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли «Аёллар дафтари»дан чиқарилишига эришилди.

Мисол учун, прокурор ташаббуси билан «Асавей» маҳалласида яшовчи фуқаро Нодира Нурметовага, «Тўқманғит» маҳалласида яшовчи фуқаро Наргиза Каримованинг ҳар бирига тикувчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида туман АТ «Халқ банки» Шовот филиалидан имтиёзли равишда 30 млн. ва 32 млн. сўмдан кредит маблағи ажратилиб, маҳалласида яшовчи 3 нафардан аёлларни бандлиги таъминланиб, кичик тикувчилик цехи ташкил қилинди.

Шу каби, «Тўқманғит» маҳалласида яшовчи фуқаро Назокат Шомуратованинг оиласига прокурор ташаббуси билан 30 млн. сўм имтиёзли банк кредити ажратилиб, оила аъзолари билан яшаш хонадонида қуёнчилик фаолиятини йўлга қўйиб, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга эришилди.

Бундан ташқари, прокурор ташаббуси билан «Моноқ» маҳалласида яшовчи фуқаро Улуғбек Норметов раҳбарлигидаги «Шовот Жавлонбек томорқа хизмати» МЧЖга туман АТ «Агро банки» 200 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилиб, 75 ўринли давлат шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниб, янгидан 25 та иш ўринлари яратилиб, маҳалладаги 25 нафар ёш ва хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, прокурор ташаббуси билан тумандаги «Тўқманғит» маҳалласида яшовчи фуқаро Дилбаро Рўзметовага 33 млн. сўм имтиёзли банк кредити ажратилиб, 2500 бош парранда сотиб олиниб, ўзи ва қўшимча равишда 4 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланди.

Умуман олганда, секторда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий таъминотини мустаҳкамлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар, хотин-қизлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш борасида ишлар изчил давом эттирилмоқда. Муҳими, одамлар ҳаёт даражасини яхшилашга қаратилган бундай эзгу саъй-ҳаракатлар, манзилли ёрдамлар ва амалий натижалар бардавомлиги таъминлаш бундан кейин ҳам бош мақсад бўлиб қолади. Прокуратура органлари ходимлари эса ушбу жараёнларда доим фаол иштирок этмоқда. Бундан фақат қувониш керак.

«Халқ сўзи»
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?