Аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида махсус ахборот портали ишга туширилди

09:16 02 Август 2022 Жамият
256 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори ўринбосари Учқун Узоқов маълум қилди.

Президент фармони асосида 2021-2025 йиллар давомида 16 та янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш белгиланди. Бугунги кунда улардан Суд-солиқ ва Озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш экспертизаларининг услубий асослари яратилиб, суд-экспертлик амалиётига жорий этилди.

Республикамиз тарихида илк маротаба Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Соҳага «Суд экспертизалари ҳисобли тизими» ва «Электрон таълим платформаси» ахборот тизимлари жорий этилиб, аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида https://sudexpert.uz/ ахборот портали, экспертиза учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури фаолиятга татбиқ этилди.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби белгиланди. Бунда мурожаат қилган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ошкор бўлмаслиги таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер