Аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя ва ёшлар тақдири Қўнғирот тумани 2-сектор раҳбарининг доимий эътиборида

17:09 05 Май 2021 Жамият
534 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Қўнғирот тумани ҳудуди жиҳатидан республикамиздаги энг катта туман. У Ўзбекистоннинг қарийб 12 фоизини, Қорақалпоғистоннинг эса 46 фоизини эгаллаган. Майдони 7 млн. 600 минг гектар бўлган энг чекка ҳудуд ҳисобланади. Қўнғиротнинг катта қисмини Устюрт пасттекислиги эгаллаган.

Энди мушоҳада юритамиз: хўш, бу олис ҳудудларда аҳоли яшаш тарзи қандай? Уларнинг муаммолари ечимига, орзу интилишлари рўёбига қай даражада эътибор қаратилмоқда? 

Келинг, ушбу саволларга тумандаги “Устюрт” ОФЙ мисолида жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Мазкур овул фуқаролар йиғини Қўнғирот тумани 2-сектор таркибига киради. Ҳозирги кунда бу ерда 531 та хонадонда 2645 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳолининг 152 нафари ишсиз.

Шундан келиб чиқиб, Қўнғирот тумани прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

— Хусусан, касаначиликни ривожлантириш бўйича овулда яшовчи 30 та хонадон аъзолари рўйхатга олиниб, уларни касаначиликка, яъни жунни қайта ишлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ишларига жалб қилинди, — дейди Қўнғирот тумани прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Ислом Каримов. — 5 хонадон гилам тўқиш, 3 таси кўрпа-ёстиқ тикиш, 4 та хонадон этик тўқиш (жундан), 2 та хонадон жун пайпоқ тўқиш, 4 та хонадон кигиз босиш, 12 та хонадон калава-ип эгириш, 28 та хонадон эса жунни ювиш ҳамда тараш ишларини бошлаб юборишди. Ушбу маҳсулотларни савдо чиқариш бўйича Қўнғирот тумани “Жипек жоли” кўчасида 1 та ва “Деҳқон бозорида” та жами 2 та маҳсулотларни сотиш ўринлари ташкил қилинди. 

Хонадонларга туман прокурори ташаббуси билан бошлаётган ишини жадаллаштириш ва кунлик даромадини топиш бўйича 30 та хонадонга 30 та қозон, 30 та жунни тараш ускунаси (тароқ), 30 та хонадонга жун эгириш ускунаси (уршиқ), 4 та тикув машинаси ушбу ҳудудда ташкил қилинган касаначилик уқув марказига, 4 та хонадонга қўшимча ҳомийлар ҳисобидан тикув машиналари, 5 та хонадонга ва ўқув марказига 3 та жами 8 та гилам тўқиш ускунаси тўлиқ тарқатилди ва 30 та хонадонга 2,5 млн. сўм пул маблағлари субсидия жамғармаси ҳисобидан пул ажратилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда яшовчи Яхшибаева Гайипгелди ва турмуш ўртоғи Мамеджанов бегиниш кўп вақтлар давомида ишсизлиги сабабли ушбу ишга жалб қилиниб гилам тўқиш ускунаси берилди ва ҳозирда уйида жунни қайта бўяб гилам тўқиб неча йиллардан буён тўхтаб қолган ишини қайта тиклашига амалий ёрдам берилди.

Фуқаро Мержан Сабурова ҳам ишсиз эди. Шу сабабли қизи Лаяин  Дарябаева билан биргаликда уйида кўрпа ва ёстиқ маҳсулотларини сотувга чиқариб, кунлик даромад олаётир. Бир дона тикув машинаси берилди. 

Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро Дурдигул Қличова ишсизлиги сабабли турмуш ўртоғи билан биргаликда уйида жунни ювиб калава-ип ишлаб чиқариб, гилам тўқишни бошлаб юборди.

“Устюрт” ОФЙ марказидан 8 км. узоқликда жойлашган Устюрт Шуманай ҳудудида ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида қаровсиз қолган 15 сотих ер майдонни футбол майдончаси, турник, брюс ва спорт анжомлари билан таъминланди. Бу хайрли ишларда ҳам сектор раҳбари бош-қош бўлди. 

Ижтимоий ҳимоя — бош мезон

Ижтимоий ҳимоя масалалари — энг муҳим вазифалардан бири, деб қараган ҳар бир масъул асло кам бўлмайди. Зеро, бу фуқароларда инсонпарварлик ва меҳр-мурувват туйғусини кучайтиришда ҳам ғоятда муҳим ўрин тутади. Шундан бўлса керак, 2-сектор раҳбари ҳам мана шу ақидага амал қилиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилалар билан ишлаб, уларни “темир дафтар” рўйхатидан чиқаришда жонбозлик кўрсатиб келаётир.

— Кам таъминланган ва оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга сектор раҳбари ва ҳомийлар билан биргаликда салмоқли ишлар амалга ошириляпти, — дейди туман прокурори. — Жумладан, “Қангли” МФЙда яшовчи фуқаро кам таъминланган Толибай Есиркеповнинг уйи авария ҳолатига келиб қолганлиги сабабли 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан уйи бузиб қайта қуриб берилиши таъминланди. Бундан ташқари, “Устюрт” ОФЙда яшовчи ёлғиз яшовчи пенсионер Шолпан Матекованинг яшаш жойи қайта таъмирлаб уй олдига қўшимча 2 хона қуриб берилди. 

Ёшлар масалалари қандай ҳал этиляпти?

Шулар билан чекланмади, албатта. Сектор ҳудудидаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бўш вақтини махмунли утказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Чунончи, 2-сектор “ёшлар дафтари”га киритилганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшлар учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, бунда ушбу жамғармаларни ташкил этиш, қўшимча даромадларни шакллантиришга ҳамда жамғармага маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда камида 30 фоизини ўтказишга туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалари бўйича биринчи ўринбосари масъул этиб белгилаб қўйилди. 

2019/2020 ўқув йили битирувчилар сони 335 нафар бўлиб, шундан айни кунга қадар уларнинг 14 нафари иш билан банд қилинди. 92 нафари олий ўқув юртларига, 54 нафари касб-ҳунар техникумига ўқишга қабул қилинган. Бу бўйича кунлик мониторинг ишлари йўлга қўйилган.

Бугунги кунда “ёшлар дафтари”ига киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятини билдирган йигирмадан ортиқ ёшларга тадбиркорлик сир-асрорларини ўргатиш мақсадида ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ёшларга тумандаги фаол, тажрибали тадбиркорларга “устоз-шогирд” анъанаси асосида бириктирилди. 

Булар ҳали ҳаммаси эмас. Туманда янгидан IT-марказлар қурилмоқда, ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом эттириляпти. Бу ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазумнли ўтказишда қўл келади, албатта.

Ёшларни қишлоқ хўжалиги соҳасида иш билан бандлигини таъминлаш ҳам диққат-марказида. Биргина 2-сектор кесимида “Ҳар бир ёшга 1 гектар” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг март ойи якунига қадар жами 89 нафар ёшга жами 1 гектардан ер майдонлари ажратилди. Натижада ана шунча ёшнинг бандлиги таъминланди.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ, 
Ғайрат ОТАЖОНОВ, 
“Халқ сўзи” мухбирлари.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?