“Афв” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди

10:53 29 Январь 2022 Жамият
714 0

Киночилар уйидa Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Zilola cinema production” студияси томонидан суратга олинган “Афв” бадиий фильми премьера қилинди.

Мазкур кинокартина реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда турли жиноятлар билан қамалган ҳамда Юртбошимиз томонидан афв этилган шахсларнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда ролларни Матёқуб Матчонов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Сейдулла Молдаханов, Ҳамид Тошпўлатов ва бошқалар ижро қилган.

Премьерада киноижодкорлар, ОАВ вакиллари, мутахассислар иштирок этишди.

Маълумот учун, олдинда Aгентлик буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Жамила Пўлатованинг “Аёл қалби” фильмларининг катта премьераси ўтказилиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?