"Afrosiyob”нинг янги поезди Испаниядан Тошкентга етиб келди

20:40 24 Июль 2021 Жамият
616 0

Жорий йил июль ойи бошида Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.U." компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Afrosiyob”нинг янги поезди Испаниянинг Билбао шаҳридан Тошкентга жўнатилди.

Дастлаб, янги поезд махсус юк кемада 4000 км масофани босиб ўтиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етказилди. У ерда ҳаракат таркибининг барча вагон ва локомотивлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилганидан сўнг, 20 июль куни темир йўл орқали Ўзбекистонга жўнатилди. Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ҳудудларидан яна 4200 км масофани босиб ўтиб, ниҳоят 24 июль куни кечки пайт Тошкентга етказилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу русумдаги поезд Ўзбекистонда бешинчи бўлиб ҳисобланмоқда. Жорий йил якунига қадар яна битта шу турдаги юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд келтирилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ривожланган юқори тезликдаги темир йўл инфратузилмасига эга бўлган 20 дунё мамлакатлари рўйхатидан ўрин олган бўлиб, дунёнинг юқори тезликдаги поездлари рейтинги (Global High-Speed Train Rankingг)га киритилган Марказий Осиёнинг ягона мамлакати ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?