«Афросиёб» тезюрар поезди энди Зомин туманида ҳам тўхтайди

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги
2022 йилнинг 17 октябрь куни 764/763 сонли Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поезди илк марта Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги Даштобод бекатида тўхтади.
Маҳаллий сайёҳлардан иборат гуруҳни олиб келган поездни рамзий кутиб олиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари С.Раҳмонқулов, туман ҳоким ўринбосари С.Анваров, Зомин тумани прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
Маҳаллий сайёҳлар Даштобод шаҳар маданият маркази ва ёшлардан иборат жамоа томонидан байрамона куй ва қўшиқлар билан кутиб олинди.
Шундан сўнг, сайёҳлар махсус транспорт воситасида туман бўйлаб саёҳатга олиб кетилди.
Маълумот учун, «Афросиёб» тезюрар поездининг Даштобод бекатида тўхтаб ўтиши бўйича ҳаракат жадвали қуйидагича:
764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38
763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг