Афғонистоннинг собиқ алоқа вазири Германияда пицца етказиб берувчи бўлиб ишга жойлашди

00:21 24 Август 2021 Дунё
1321 0

Фото: facebook.com/sassadaat

Афғонистоннинг собиқ алоқа ва ахборот технологиялари вазири Сайид Аҳмад Саодат Германиянинг Лейпциг шаҳрида пицца етказиб берувчи бўлиб ишга жойлашган. 

Манбага кўра, Сайид Аҳмад Саодат 2020 йилда Афғонистондан Германияга кўчиб кетган.

Саодат 2018 йилдан, президент Ашраф Ғани бошқаруви пайтида Вазирлар Маҳкамасида ишлаган. У вазир сифатида қишлоқ жойларда уяли алоқа тармоқларини кенгайтиришга бош-қош бўлган. 2020 йилда у ўз вазирлигига ажратилган маблағни ҳукумат томонидан «Толибон»га қарши кураш стратегиясига ўтказилишига қарши чиққани учун истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

Фото: rnd.de

Собиқ вазир  Германияга кўчиб келганидан сўнг тез орада маблағи тугаб қолган. Шу боис у "Lieferando" ошхонасининг пицца етказиб бериш хизматига ишга жойлашди. Саодат бу иш вақтинчалик эканига ва тез орада ўз мутахассислиги бўйича иш топишига умид қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?