Афғонистонликларга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

17:40 15 Сентябр 2022 Жамият
466 0

Фото: Халқ сўзи

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан аввалроқ жами 58 тонна зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган 420 та оилага етказиб берилганди.

Навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва мамлакатимизнинг Мозори-Шарифдаги консуллиги вакиллари томонидан Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрига етказилди. Оғир ижтимоий шароитда яшаётган 120 та оилаларга 8 турдаги жами 24 тоннадан иборат зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ўзбекистон халқи томонидан кўрсатилган хайрия ёрдами юклари Ҳайратон шаҳри маъмурияти раҳбари Халиуллоҳ Форуқий, Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида афғонистонлик фуқароларга топширилди.

Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер