Афғонистондан Ўзбекистон орқали қарийб 2 минг нафар чет эл фуқароси эвакуация қилинди - ТИВ

09:48 21 Август 2021 Жамият
561 0

Аввалроқ, 150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилгани, «Толибон» уларнинг хавфсизлигини кафолатлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда Германия, Россия, Швейцария, Австрия, Дания, Полша, Словакия, Қозоғистон каби давлатлар билан аэропорт инфратузилмасидан фойдаланиш хизматларини тақдим этиш, ҳаво макони орқали учишга рухсат бериш, аэропортга учиб келиш, қўниш, зарур техник ва логистика ёрдамини кўрсатиш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда дастлабки тарзда келишилган мамлакатларга жўнатилаётган ҳам чет эл фуқаролари, ҳам Афғонистон фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш бўйича тартибли ишлар йўлга қўйилган.

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқаросини эвакуация қилиш таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?