Афғонистондаги янги инқироз учун АҚШ айбдор — Владимир Путин

19:49 09 Сентябр 2021 Дунё
1832 0

Фото: Reuters

Россия Президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши янги инқирозга олиб келди.

«Афғонистондаги беқарорликнинг янги даври АҚШнинг масъулиятсизлиги билан боғлиқ», деди Владимир Путин.

Россия раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Афғонистондан чиқиб кетиши янги инқирозли вазиятнинг пайдо бўлишига олиб келди ва буларнинг барчаси минтақавий ва глобал хавфсизликка қандай таъсир қилиши ҳозирча аниқ эмас.

Бир ярим йил олдин Доҳада АҚШ ва «Толибон» ҳаракати тинчлик битимини имзолади. Унга кўра, Вашингтон Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишга, толиблар ҳозирги ҳукумат билан музокара столига ўтиришга ва «Ал-Қоида» билан алоқаларни узишга ваъда берган эди.

2021 йил август ойига келиб, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк эта бошлади. Натижада толиблар барча йирик шаҳарларни тезда эгаллаб олиб, мамлакатни ўз назоратига олди.

Куни кеча, «Толибон» ҳаракати муваққат ҳукумат таркибини ва Афғонистонни ким бошқаришини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?