Афғонистондаги масжидлардан бирида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

18:24 15 Октябр 2021 Дунё
599 0

Фото: Khaleda_Pshtana/Twitter

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Amaj News портали хабар бермоқда. Ушбу маълумот маҳаллий ҳокимият органларига таяниб "TOLOnews" телеканали томонидан ҳам тасдиқланди.

Манбаларига кўра, портлаш оқибатида одамлар ҳалок бўлган. Аммо уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. 

Ҳодиса шиаларга тегишли масжидда жума намози пайтида содир бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўп одамлар воқеа жойида вафот этишган. Ҳозирча ҳеч бирор гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?