«Афғонистондаги инқироз МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради» - Имомали Раҳмон

00:51 17 Октябр 2021 Дунё
779 0

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий инқироз МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид эканлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий ва гуманитар инқироз мамлакатларимиз хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради», - дейди Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президентининг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террористик гуруҳлар рўйхатига киритилган «Толибон» ҳаракати ҳокимиятга келиши Тожикистон учун бу қўшни давлатдаги вазиятни янада мураккаблаштирди.

Шу нуқтаи назардан, Раҳмон МДҲ мамлакатларининг хавфсизлик тузилмаларини Афғонистондан келиб чиқаётган таҳдидларга қарши курашда янада яқинроқ мувофиқлаштиришга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?