Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди
Фото: AP Photo
Афғонистонда сўнгги 48 соат ичида сув тошқинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Кучли ёмғирлар минглаб уйларни вайрон қилди, қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказди. Логар вилоятида табиий офат туфайли 35 киши жабрланди. Норасмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони анча кўп.
Ижтимоий тармоқларда Толибон ҳукуматининг ёрдамга чақирувчи видеоси тарқалди.
«Биз халқаро ҳамжамиятдан, хусусан, исломий мамлакатлар ва гуманитар ташкилотлардан жабрланганларга зудлик билан ёрдам беришларини сўраймиз», деди Толибон ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид видеомурожаатида.
Бу йил мамлакатда табиий офатлар авж олди. Июнь ойидаги қурғоқчилик ва кучли зилзила 1000 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг