Афғонистонда ота оиласини очликдан қутқариш учун 4 ёшли қизини сотишга мажбур бўлди

19:19 10 Сентябр 2021 Дунё
734 0

Aфғонистонда яшовчи Мир Назир 7 нафардан иборат оиласини очликдан қутқариш учун 4 ёшли қизини 590 долларга сотишга мажбур бўлди.

Мир Нозир бу ҳақида "Times" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига қараганда, фарзандсизликдан қийналган бир дўкон эгаси унга 20 минг афғон пули (тахминан 236 доллар) эвазига қизи Сафияни сотиб олишни ва ўзига дўконида ишлашни таклиф қилган. Бироқ Нозир болани бунчалик арзон нархда сотишга рози бўлмаган.

Натижада, дўкондор 4 ёшли Сафия учун 50 минг афғон пули (тахминан 590 доллар) тўлашни таклиф қилган.

Мир Нозир «Толибон»лар пойтахтни эгаллашидан олдин рафиқаси ва беш фарзанди билан Кобулга кўчиб ўтган собиқ полициячидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?