Афғонистонда наркотик моддалар ишлаб чиқариш долзарб муаммо — Эмомали Раҳмон

22:28 17 Сентябр 2022 Дунё
563 0

Фото: president.uz

Афғонистонда наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва гиёҳванд моддалар савдоси долзарб муаммолар бўлиб қолмоқда, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити чоғида.

Тожикистон президенти Афғонистондаги гиёҳванд моддалар контрабандаси сабабли ШҲТнинг гиёҳвандликка қарши тузилмасини яратиш ғоясини амалга ошириш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.

ШҲТ давлатлари халқаро террористик гуруҳлар ўз позицияларини мустаҳкамлашда давом этаётган Афғонистондаги вазиятни диққат билан кузатиши ва минтақа хавфсизлигига хавф туғдираётганини ҳисобга олиб, биргаликда фаол ҳаракат қилиши керак, дея қўшимча қилди Тожикистон президенти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер