Афғонистонда фуқаролик паспортларини бериш қайта тикланди

00:28 06 Октябр 2021 Дунё
768 0

Архив сурат

Узоқ танаффусдан кейин Афғонистон пойтахти ва вилоятларида фуқароларга паспорт бериш яна қайта тикланди. 

Бу ҳақда "TOLOnews" телеканали Афғонистон Ички ишлар вазирлиги паспорт бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Алам Гул Ҳаққонийга таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни пайтда 25 мингга яқин паспорт ўз эгаларига бериш учун тайёр. Умуман, икки ой ичида 170 мингдан ортиқ одам паспорт олиш учун ариза берган. Ҳукумат, шунингдек, паспорт столида ишлаган аёлларни ўз вазифаларига қайтишга чақирган.

Афғонистонда фуқароларга паспорт бериш 15 августда, «Толибон» ҳаракати мамлакатда назоратни ўз қўлига олганидан сўнг тўхтаб қолган эди. Қайд этилишича, янги берилаётган паспортларда давлатнинг номи аввалгидек Афғонистон Ислом Республикаси сифатида кўрсатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?