Афғонистон Ислом Амирлигини ким бошқариши маълум бўлди

21:11 07 Сентябр 2021 Дунё
2172 0

Фото: Reuters

Афғонистон Ислом Амирлиги Ҳайбатуллоҳ Охундзода бошқаради. У Афғонистон Ислом Амирлиги раҳбари сифатида эълон қилинди.

Ҳайбатуллоҳ Охундзода 

61 ёшли Ҳайбатуллоҳ Охундзода "Мўминлар етакчиси" номи билан танилган, ислом ҳуқуқшунос олими, гуруҳнинг сиёсий, диний ва ҳарбий ишлари бўйича якуний ҳокимиятга эга бўлган "Толибон"нинг олий раҳбари эди. Охундзода 2016 йилдан бошлаб ҳаракат раҳбари вазифасини бажаришни бошлаган. Раҳбар бўлишидан аввал, 15 йил давомида Покистон жануби-ғарбидаги Кучлак шаҳридаги масжидда дарс берган ва ваъз қилган.

Олдинроқ, «Толибон» ҳаракати муваққат ҳукумат таркибини эълон қилгани ва ҳукуматни бошқариш вазифаси Муҳаммад Ҳасан Охунд зиммасига тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?