Афғонистон аҳолисининг қарийб ярми очарчилик ёқасида — БМТ донор мамлакатларни фавқулодда ёрдамга чақирмоқда

03:27 26 Октябр 2021 Дунё
688 0

Фото: news.un.org

Шошилинч чоралар кўрилмаса ноябрь ойида Афғонистон кенг кўламли очарчиликка бошланади. 

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат аҳолисининг ярми, яъни қарийб 23 миллион киши озиқ-овқат танқислигини бошдан кечиради. БУ мазкур мамлакат учун қайғули янги рекорд бўлиб, Афғонистон ҳозир дунёдаги энг даҳшатли гуманитар инқирозни бошдан кечирмоқда.

Жаҳон озиқ-овқат дастури ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан олиб борилган тадқиқот муаллифлари ўз хулосаларини бир қанча омиллар билан боғлашган: қурғоқчилик, можаро, пандемия ва иқтисодий инқироз. 

«Олдинда совуқ қиш турибди ва Афғонистоннинг айрим ҳудудларига гуманитар ташкилотлар етиб бора олмайди» дейилади тадқиқотда.

БМТга кўра, ҳар иккинчи афғон инқироз деб таснифланадиган вазиятнинг учинчи ва ҳатто тўртинчи хавф даражасига тушиб қолади. Озиқ-овқат билан таъминлаш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун халқаро ҳамжамиятнинг шошилинч аралашуви зарур. Акс ҳолда Афғонистон гуманитар фалокатга дуч келади.

«Қиш келиши ва Афғонистоннинг катта ҳудудлари билан узилишдан олдин ёрдамни тезлаштириш ва унинг масштабини кенгайтириш зарур», дейди Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бош директори Цюй Дуньюй. 

Унинг қўшимча қилишича, акс ҳолда, миллионлаб одамлар, жумладан, аёллар, ёш болалар ва қариялар совуқ ва очликка дуч келади. 

«Бу ерда гап ҳаёт ва ўлим ҳақида кетмоқда. Кўз ўнгимизда фожиа содир бўлишини томоша қилиб ўтирмаслигимиз керак. Бунга йўл қўйиб бўлмайди!», дейди ўз фикрини давом эттириб Цюй Дуньюй.

Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Девид Бислига кўра, Афғонистонда аллақачон дунёдаги энг оғир инқирозли вазият кузатилмоқда. 

«Миллионлаб афғонлар олдида бу қишда миграция ёки очлик ўртасида танлов олдида турибди. Ягона йўл – ёрдам ҳажмини ошириш ва Афғонистон иқтисодиётини тиклаш», дейди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, апрель ойидан бери Афғонистонда озиқ-овқат таъминоти оғир аҳволда қолганлар сони 37 фоизга ошган. Махсус хавф гуруҳида беш ёшгача бўлган 3,2 миллион бола бор.

Агар илгари асосан қишлоқ аҳолиси жабр кўрган бўлса, бугун шаҳарларда ҳам вазият аянчли аҳволда. Бундан ташқари, оммавий ишсизлик ўрта синфни қашшоқлашиши ва очликни янада кенгайтириши мумкин. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланувчи 7,3 миллион аҳоли кетма-кет тўртинчи йил қурғоқчиликдан азият чекмоқда.

БМТнинг Афғонистон бўйича гуманитар режани атиги учдан бир қисми молиялаштир олади. «Бу денгиздан томчи», дея огоҳлантирмоқда БМТ ва донорлар давлатларни ваъда қилинган маблағларни зудлик билан ажратишга чақирмоқда. 

Жаҳон озиқ-овқат дастури 23 миллион кишига ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда, бунинг учун ойига 220 миллион доллар талаб этилади.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти фермерлар ва чорвадорларга ёрдам кўрсатишни мўлжалламоқда. Ташкилотга кўра, жорий йилда 3,5 миллион аҳоли кўмак олади. Бунинг учун жорий йилда фавқулодда ёрдамга қўшимча 11,4 миллион, 2022 йил учун ҳар ойга 200 миллион доллар зарурлиги айтилмоқда. Афғонистон аҳолисининг 70 фоизи қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?