Адлия вазирлиги делегацияси Финляндия Миллий полиция кенгаши ва “Iso Omena” хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишди

Адлия вазирлиги делегацияси Финляндияга хизмат сафари доирасида жорий йилнинг 23 март куни Финляндия Миллий полиция кенгаши томонидан фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бериш, жумладан ID-карта ва паспорт расмийлаштириш фаолияти билан яқиндан танишишди.
Фуқароларга ID-карта ва паспорт бериш жараёнида Аҳоли регистридан кенг фойдаланилиши, ушбу регистрдан олинган маълумотлар ягона расмий манба бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Хусусан, бола туғилган вақтдан бошлаб Аҳоли регистрида рўйхатга олиниб, унга ўзгармас шахсий рақам берилади.
Ушбу регистрда фуқаро ҳақида тўлиқ маълумотлар, жумладан унинг фамилияси, исми, туғилган санаси, оила таркиби, никоҳ ва ажрим маълумотлари, яшаш манзили, фуқаролиги, таълим олганлиги, касби, кўчмас мулклари ва бошқа шахсий маълумотлари жамланади.
Аҳоли регистри барча давлат хизматларини кўрсатишда фуқаронинг шахсига оид ягона расмий манба ҳисобланади. Финлар давлат хизматларидан фойдаланишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши шарт эмас, шахсий идентификация рақамини айтишнинг ўзи кифоя.
Кун давомида делегация аъзолари Эспоо шаҳридаги “Iso Omena” хизмат кўрсатиш марказининг фаолияти билан ҳам танишишди.
Маълумот учун: “Iso Omena” хизмат кўрсатиш маркази бир жойда бир нечта давлат хизматларини, жумладан соғлиқни сақлаш маркази, кутубхона, оналик ва болалик клиникаси, шаҳар/муниципалитет хизматлари, бандлик маълумотлари ва бошқа йўналишлар бўйича фуқароларга хизмат кўрсатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг