Адлия вазири ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг мажлисида иштирок этди
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги – ўнинчи мажлиси ҳамда Юридик хизматлар бўйича халқаро форум бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда адлия вазири А. Тошқулов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари йиғилиши ташкил қилинганидан буён 10 йил давомида эришилган натижалар ва чақириқлар муҳокама қилинди, шунингдек, кейинги ўн йилликда адлия соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифалари кўриб чиқилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон делегацияси ШҲТнинг мазкур тадбирларида мунтазам равишда иштирок этиб келади, хусусан, 2022 йилнинг 9 декабрида Покистон Ислом Республикаси Адлия вазирлиги раислигида, 2021 йилнинг 6 августида Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги раислигида,
2020 йилнинг 16 октябрида Ҳиндистон ҳуқуқ ва адлия вазирлиги раислигида видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтган мажлисда ҳамда 2018 йилнинг 24 августида Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон Республикаси Адлия вазирлиги раислигида ўтказилган – олтинчи мажлисида, шунингдек, уларнинг доирасида ўтказилган экспертлар гуруҳининг йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси иштирок этган.
Навбатдаги ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг ўнинчи мажлисида ШҲТга аъзо давлатлар Адлия вазирликлари фаолиятидаги янги ўзгаришлар, ШҲТга аъзо давлатлар Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳока қилинди.
Шунингдек, тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштирувчи давлат аниқланиб, кейинги тадбирнинг санаси белгиланди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Респиликаси адлия вазири А. Ташкулов мамлакатимиз ҳуқуқ тизимидаги муҳум ўзгаришлар ҳақида маъруза билан чиқиш қилди.
Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан томонларнинг умумий келишувларини акс эттирувчи қўшма баёнот имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг