Адлия вазири китоб ва газеталарни ҳам истеъмол саватчасига киритишни таклиф қилди

18:20 12 Март 2021 Маданият
1233 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг 2020 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти эшитилди.

«2016-2019 йиллар оралиғида китоб ва брошюралар бирлиги 600тага, уларнинг тиражи 7 млн нусхага камайган. Газета ва журналларнинг йиллик тиражи шу муддатда қарийб икки бараварга қисқарган. Жуда ачинарли ҳолат.

2019-2021 йиллар оралиғида бирорта янги нодавлат нашриётлар очилмаган, 5та давлат нашриёти фаолияти тугатилган, 14тасиники тугатилиши режалаштирилмоқда», деди Русланбек Давлетов.

Шунингдек, вазир босма ва электрон газета-журналлар ҳам зарур эҳтиёж моллари қатори истеъмол саватчаси таркибига киритиш масаласини кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.

Шаҳноза ТЎРАМУРОДОВА,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?