«Адлия куни» тадбири доирасида уч мингдан ортиқ ҳуқуқий муаммолар ўрганилди
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган вилоятида «Адлия куни» бўлиб ўтмоқда. Вилоят адлия бошқармаси ва унинг туманлардаги бўлимлари томонидан маҳаллаларда йўлга қўйилган тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тезкор ечим топишда натижакор усулга айланди. Кейинги пайтларда мавжуд 788 та маҳалладан 240 га яқинида уйма-уй юриб фуқаролар билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида 20 мингга яқин киши ўзини қийнаб юрган уч мингдан кўпроқ муаммони ўртага ташлади.
Одамлар кундалик ҳаётда кўпроқ қандай масалалар ечимида ёрдамга муҳтож бўлмоқда? Жойлардаги ўрганишлар чоғида кўпчилик шахсий муаммолардан кўра, ўзи яшаётган ҳудуд ижтимоий инфратузилмаси билан боғлиқ камчиликлардан норози бўлаётганлиги кўзга ташланди. Масалан, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан Наманган тумани «Кичик Қурама» маҳалласида уйма-уй ўрганиш олиб борилганида, аҳолини бир неча йилдан буён қийнаб келаётган муаммо – шу жойдаги қишлоқ врачлик пункти фаолияти тўхтатилиши долзарб қилиб қўйилди. Натижада фуқаролар енгилгина хасталик билан ҳам анча йўл босиб туман марказига боришига тўғри келмоқда.
Ҳақиқатан ҳам фаолияти тўхтатилган қишлоқ врачлик пунктидан яқин вақтга қадар 5 мингга яқин фуқаро фойдаланиб келган. Тўғри, муассаса айни йўналишдаги мақбуллаштириш чоғида ёпилган бўлиши мумкин. Лекин, масалага реал қараш керак. «Адлия куни»да қўйилган масалага жавобан ҳақиқий аҳволни чуқур ўрганиш учун туман бўлими иш юритувига олинди.
— «Сайёр қабул» ва юзма-юз мулоқотлардан кўзланган мақсад биринчи галда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада юксалтиришдан иборат, — дейди вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Фозилжон Жўрабоев. — Одамлар ҳуқуқини яхши билган жойда, табиийки, қонунбузилиши, бошқа камчиликларга ўрин қолмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг