Адҳам Икрамов Халқаро Кураш ассоциациясининг вице–президенти лавозимига сайланди

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
Айни кунларда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида XIII Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
24 ноябрь куни Пуна шаҳридаги Рамада меҳмонхонаси конференция залида Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
Конгрессда ассоциация таркибидаги 70 га яқин давлатлар Кураш федерациялари вакиллари, қитъавий Кураш конфедерациялари Президентлари, ИКА ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этишди.
Конгрессни ИКА Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон бошқариб борди.
Кун тартибидан ўрин олган 20 га яқин масалалар якунида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Халқаро Кураш ассоциациясини Фахрий биринчи вице–президенти лавозимига сайланди.
Эндиликда Адҳам Икрамов Кураш ватани вакили сифатида Курашни дунёда янада ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан бевосита қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати баҳслари 28 ноябрь куни ўз якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг