Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

11:58 04 Август 2022 Жамият
306 0

Иллюстратив фото

2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт церийаси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

@e_dtm_mandatbot

@e_dtm_mandat1bot

@e_dtm_mandat2bot

@e_dtm_mandat3bot

@e_dtm_mandat4bot

Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер