Абитуриентлар профессионал таълим муассасаларига кириш учун ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин

16:54 11 Август 2022 Жамият
491 0

Иллюстратив фото

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар профессионал таълим муассасаларига кириш учун ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бунда абитуриентларда ОТМларга кириш тест синовларида тўплаган баллари билан профессионал таълим муассасаларига кириш учун танловда иштирок этиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:

— абитуриент профессионал таълим муассасасига кириш учун танлаётган таълим йўналишининг фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги ОТМарга кириш учун танлаган таълим йўналишининг фанлар мажмуаси билан бир хил бўлса;

— абитуриент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган бўлса;

— профессионал таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтишда мазкур имкониятдан фойдаланишни танласа.

Агар мазкур шартлар бажарилмаса ёки абитуриент мазкур имкониятдан фойдаланишни истамаса барча абитуриентлар каби профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер